Ўзбек бизнеси Польшадаги кўргазмага ташриф буюради

Дата: 09:42, 31-07-2015.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 19-24 сентябрда Познань шаҳрида бўлиб ўтувчи “Polagra-2015” халқаро кўргазмасига делегацияни ташкил қилиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ССП хабар қилишларича, “Polagra” – озиқ-овқат, гастрономия, ва меҳмонхона хўжалигига бағишланган кўргазмадир.

Кўргазма лойиҳаси доирасида “PolagroGastro” гастрономия кўргазмаси, “Invest-Hotel” профессионал меҳмонхона бизнеси, “Polagra-Tech” озиқ-овқат технологиялари, “PakFood” озиқ-овқат саноати учун қадоқлаш кўргазмалари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамизки, “Polagra-2015” кўргазмалар гуруҳи озиқ-овқат маҳсулотлари ва дистрибьюторлари, меҳмонхоналар, ошпаз ва қадоқлаш соҳаси мутахассислари учун муҳим тадбирдир. Ушбу кўргазмада йилига 1 минг экспонент намойиш этилиб, қатор конференция ва бизнес форумлар ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: