Ўзбек боксчилари Қарағандада уч совринни қўлга киритдилар

Дата: 10:51, 23-12-2015.

Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакиллари Қарағанда шаҳрида (Қоғозистон) бўлиб ўтган бокс бўйича халқаро турнирда уч совринни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бокс федерациясидан хабар беришларича, олтин медални Бобоусмон Ботуров (56 кггача вазнда) қўлга киритди. Финалда у қозоғистонлик Алмаз Тлубергенов устидан ишончли ғалаба қозонди ва турнир ғолибига айланди.

Кумуш совринни Сардор Музаффаров, “бронза”ни эса Азизжон Маматовлар (81 кг) ишлаб олдилар.

Турнирда ғалаба учун жами жаҳоннинг 10 мамлакатидан 160 кучли боксчилар беллашдилар. Улар орасида Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қоғозистоннинг барча вилоятларидан келган вакиллар бор.

Эслатиб ўтамизки, Қарағанда шаҳридаги Серик Сапиев номидаги бокс марказида бўлиб ўтган Қозоғистон ССР фахрий мураббийи Галим Жарилгапов хотирасига бағишланган бокс бўйича XXXII халқаро турнирда 10 совринлар мажмуаси ўйналди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: