Ўзбек боксчилари Атиров шаҳридаги халқаро турнирда иштирок этадилар

Дата: 16:58, 29-06-2015.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – 1-6 июл кунлари Ўзбекистон термаси Атиров (Қозоғистон) шаҳридаги бокс бўйича катталар ўртасидаги халқаро турнирда иштирок этади, деб хабар беради душанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика Бокс федерацияси маълумотларига кўра, терма жамоа таркибига Мироншоҳ Ибрагимов (49 кггача вазн тоифаси), Шахобиддин Зоиров (52 кггача), Фазлиддин Ғойибназаров (64 кггача), Одилбек Асланов (69 кггача), Бектемир Мелиқўзиев (75 кггача), Элшод Расулов (81 кггача), Улуғбек Мубинов (+91 кг) ва Мирзоҳиджон Абдуллаевлар (+91 кг) кирганлар.

Тренерлик штабида бош тренер Рустам Саидовдан ташқари Истам Кабинов, Набиджон Бойматовлар ҳам бор.

Бундан ташқари, турнирнинг ҳакамлар коллегиясига Ўзбекистондан Шерзод Аҳмедов ҳам кирган.

Эслатиб ўтамизки, Атировдаги катталар ўртасидаги бокс турнирида 10 комплект медаллар ўйналади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: