Ўзбек боксчилари Бангкокдаги турнирга тайёргарлик кўрмоқдалар

Дата: 01:47, 30-03-2017.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Бокс бўйича Ўзбекистон термаси 3-9 апрелда Бангкокда (Таиланд) бўлиб ўтадиган халқаро турнирга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бокс федерациясига кўра, “Thailand Invitation International Boxing Tournament 2017”да ҳар мамлакатдан еттитадан боксчи қатнашади. Турнир 7 вазн  тоифасида ўтказилади.

Ўзбекистондан жорий йилда Ҳасанбай Дўсматов (49 кггача вазн тоифаси), Жасурбек Латипов (52 кггача), Шахобиддин Зоиров (56 кггача), Муроджон Аҳмадалиев (60 кггача), Эльнур Абдураимов (64 кггача), Шахрам Ғиёсов (69 кггача) ва Исроил Мадримов (75 кггача) иштирок этади.

Тренерлик штабига Раҳматжон Рузиахунов, Рустам Саидов, Тўлкин Қиличев ва Равшан Ходжаевлар киришган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: