Ўзбек боксчилари Бишкекдаги халқаро турнирда иккита олтин, биттадан кумуш ва бронза медалларни қўлга киритдилар

Дата: 14:50, 04-02-2015.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Ўзбек боксчилари Бишкекда (Қирғизистон) бўлиб ўтган Совет Иттифоқи қахрамони Дуйшенқул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнирда иккита олтин, биттадан кумуш ва бронза медалларни қўлга киритдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бокс федерациясидан хабар қилишларича, “олтин”га Маҳмуд Ғоипов (69 кггача вазн тоифаси) ва Баҳодир Жалоловлар (+91 кг) сазовор бўлган бўлса, кумуш ва бронза медалларга Аброржон Қодиров ва (52 кггача вазн тоифасида) ва Сардорбек Бегалиевлар (91 кггача вазн тоифасида) эришдилар.

Турнир умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон боксчилари иккинчи ўринни олдилар.

Жами мусобақада 9 мамлакат (Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Монголия, Россия, Тожикистон, Таиланд, Туркманистон ва Ўзбекистон) боксчилари қатнашиб, улар орасида 10 комплект совринлар ўйналди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: