Ўзбек боксчилари Болгариядаги турнирга тайёргарлик кўрмоқдалар

Дата: 17:32, 19-02-2016.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар термалари мамлакат номидан “Странжа” турнирида қатнашадилар. Ушбу мусобақа 22 февралда Болгарияда бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бокс федерациясидан маълум қилишларича, Ўзбекистон аёллар термаси таркибига Ёдгорой Мирзаева (51 кггача вазн тоифасида), Макфузахон Эргашева (60 кггача) ва Нафизахон Асқарова (75 кггача) кирганлар.

Эркаклар термаси сафида Хуршид Тожибаев (60 кггача), Махмуд Ғоипов (69 кггача), Исроил Мадримов (75 кггача), Зухриддин Маҳкамов (81 кггача), Сардорбек Бегалиев (91 кггача) ва Мирзоҳиджон Абдуллаевлар (+91 кг) бор.

Турнир финаллари 28 февралда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамизки, турнир 67- марта ўтказилмоқда. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан 200 ортиқ боксчилар қатнашмоқда. Турнир AIBA қоидаларига кўра ўтказилади. Унда 13 совринлар тўплами ўйналади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: