Ўзбек боксчилари Қирғизистондаги халқаро турнирда 8 медални қўлга киритдилар

Дата: 16:43, 09-02-2017.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ўзбек боксчилари Қирғизистондаги халқаро турнирда 8 медални қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бокс федерацияси маълумотига кўра, олтин медални 91 кггача вазн тоифасида Сардор Ермуҳамедов қўлга киритди. У Қирғизистон вакили Жаксилик Кузалиев ва хитойлик Чен Юнф устидан ғалаба қилди, финалда эса қирғизистонлик яна бир спортчи Сергей Паренкони енгди.

Козимбек Мардонов ҳам турнир олтинини қўлга киритди. 75 кг вазн тоифасида у Темирлан Раимқулов (Қозоғистон), Молла Туохетикионг (Хитой), Азамат Канибек ва Ильес Акматалиевларни (Қирғизистон) енгди.

Бундан ташқари, Рустамжон Исмоилов кумуш, Нодир Мирзаҳмедов, Улуғбек Комилов, Алиер Норалиев, Одил Арслонов, Хасанхон Баротовлар бронза медалларни қўлга киритдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: