Ўзбек боксчилари Мўғилистондаги турнирда 11 совринни қўлга киритдилар

Дата: 15:27, 25-10-2016.

Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – Ўзбек боксчилари бокс бўйича Улан-Баторда (Мўғилистон) бўлиб ўтган Chinggis Khan Cup халқаро турнирида 11 совринни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бокс федерацияси маълумотларига кўра, улар орасида 4 “олтин”, 4 “кумуш” ва 3 “бронза” медал бор.

Олтин медаллар Раҳимова Турсуной (51 кггача вазн тоифаси), Мелиева Мафтунахон (60 кггача), Шораҳматов Абдулхай (56 кггача) ва Мадримов Исроил (75 кггача) қўлга киритилди. Кумуш медалларни Низомова Шахноза (69 кггача), Мирзоаҳмедов Нодиржон (49 кггача), Қодиров Аброржон (52 кггача) ва Мелибоев Фазлитдин (69 кггача) олишди. Бронза совринлар эса Одилжонова Дилнозахон (54 кггача), Абдураимов Элнур (64 кггача) ва Маҳкамов Зуҳриддинлар (81 кггача) эгаллашди.

Маълумот ўрнида, турнир 23 октябрда Улан-Батордаги “Буянт-Ухаа” спорт саройида ўтказилди. Мусобақада дунёнинг 10 мамлакатидан боксчилар қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: