Ўзбек боксчилари Озарбайжон жамоасини 5:0 ҳисобида енгдилар

Дата: 15:11, 23-03-2016.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – The World Series Boxing (WSB) бутунжаҳон бокс серияси VI  мавсуми доирасида “Uzbek Tigers” жамоаси Озарбайжоннинг “Azerbaijan Baku Fires” жамоаси вакиллари устидан 5:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Яримпрофессионал Бокс Лигаси (The World Series Boxing ёки WSB) ҳаваскор боксчилар учун AIBAга бўйсинувчи халқаро боксчилар уюшмасидир.

 Ўзбекистон Бокс федерациясидан хабар қилишларича, мусобақалар доирасида Нодиржон Мирзаҳмедов (49 кг) Расул Салиев устидан, Абдулҳай Шораҳматов (56 кг) Яраш Магометов устидан, Фазлиддин Мелибоев (64 кг) Заур Абдуллаев устидан, Сардорбек Бегалиев (91 кггача) Хажи Муртузалиев устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қилди.

Шунингдек, Улуғбек Ҳақбердиев (75 кг) Левани Лухуташвили устидан учинчи раундда накаут билан ғалаба қозонди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: