Ўзбек боксчилари Қозоғистондаги турнирда 9 совринни қўлга киритдилар

Дата: 15:11, 17-02-2016.

Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – Ўзбек боксчилари Қозоғистонда бўлиб ўтаган 2000-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги Бокс бўйича халқаро турнирда 9 совринни қўлга киритдилар. Мусобақа Усть-Каменогорскда ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бокс федерациясидан хабар беришларича, турнир 15 февралда якунланган.

Биринчиликнинг олтин медалларини терма жамоа аъзолари Самандар Холмуродов (46 кггача вазнда) ва Тимур Мержанов (70 кггача вазнда) қўлга киритдилар.

Турнирнинг кумуш совринларини Абдумалик Халоков (50 кггача) ва Наво Тамазов (66 кггача) олдилар.

Бронза совриндорлари орасида Жавлобек Йўлдошев (50 кггача вазнда), Ҳалимбек Утегенов (52 кггача), Абдулазиз Абдупаттаев (54 кггача), Асадбек Шодиев (60 кггача) ва Тимур Мержановлар (70 кггача) бор.

Эслатиб ўтамизки, Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокими соврини учун ўтказилган халқаро тунирда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Монголия, Россия ва Ўзбекистондан бўлган 300 зиёд боксчилар қатнашдилар. Турнир 13 вазн тоифаларида ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: