Ўзбек боксчилари қозоғистоннинг Павлодар шаҳридан 6 совринни келтирдилар

Дата: 14:54, 13-12-2017.

Тошкент. 13 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ёшлар миллий терма жамоаси Павлодар шаҳрида (Қозоғистон) бўлиб ўтган Халқаро бокс турнирида 6 мукофотларни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бокс федерациясидан маълум қилишларича, олтин медалларни Жамшид Худойберганов (81 кггача вазн тоифасида) Иқболжон Муродов (91 кг) ва Тимур Отабоевлар (+ 91 кг) қўлга киритдилар.

Турнирнинг кумуш совриндорлари орасида Асадбек Шодибоев (64 кг) ва Наво Тамазовлар (75 кггача) ҳам бор. Темурбек Деҳқонов (54 кг) бронза медал совриндори бўлди.

Эслатиб ўтамизки, Павлодарнинг “Ботир” спорт мажмуасида Абай Татиев хотирасига бағишлаб 5-9 декабр кунлари бўлиб ўтган мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Мўғулистон, Қирғизистон ва Россиядан бўлган 2000-2001 йилларда туғилган 135 нафар спортчи иштирок этди.

 

Сурат манбаи: http://www.boxnews.com.ua/news/13763/2013-06-24/Mezhdunarodnij-bokserskij-turnir-na-prizi-bratev-Klichko-v-Berdicheve

Янгилик билан ўртоқлашиш: