Ўзбек боксчилари Санкт-Петербург турнирининг совриндорлари бўлишди

Дата: 17:17, 14-11-2017.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон боксчилари “Санкт-Петербург Губернатори кубоги" VI Халқаро турнирида икки олтин ва бир кумуш мукофотларни қўлга киритишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 Ўзбекистон бокс федерацияси маълумотларига кўра, республика уч нафар боксчи билан тақдим этилган бўлиб, уларнинг бари мусобақа финалига чиқди.

Исроил Мадримов (75 кггача вазн тоифаси) Игорь Иванченко устидан, Шунқор Абдурасулов (60 кг) Руслан Батманов устидан ишончли ғалаба қозонди. 

Санжар Турсунов (91 кггача) турнирнинг кумуш совриндори бўлди.

Мадримов турнирнинг энг яхши боксчиси деб тан олинди ва асосий соврин - "Санкт-Петербург губернаторлари кубоги"ни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамизки, турнир 8 ноябрдан 12 ноябргача Санкт-Петербургдаги (Россия) "Динамо" спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Тожикистон, Эстония ва Россиядан 100 нафардан зиёд боксчи иштирок этди. Турнир 10 вазн тоифасида ўтказилди.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: