Ўзбек боксчилари Виктор Ливенцев хотирасига бағишланган XIV Халқаро турнирда қатнашадилар

Дата: 16:38, 29-01-2016.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – 1-6 февралда Ўзбекистон термаси боксчи Виктор Ливенцев хотирасига бағишланган XIV Халқаро турнирда иштирок этади. Ушбу турнир Минскда (Беларус) бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бокс федерациясидан маълум қилишларича, турнирда дунёнинг 17 мамлакатидан 100 зиёд боксчилар қатнашадилар. Улар орасида Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Латвия, Литва, Россия, Ўзбекистон, Украина ва бошқа жойлардан спортчилар бор.

Турнир 10 вазн тоифасида AIBA қоидаларига мувофиқ ўтказилади.

Ўзбек термаси таркибига Дўсматов Ҳасанбой (49 кггача вазнда), Шахобиддин Зоиров (52 кггача), Шахрам Ғиёсов (69 кггача), Элшод Расулов (81 кггача), Рустам Тўлаганов (91 кггача) ва Боҳодир Жалолов (+91 кг) каби боксчилар бор.

Тренерлар сифатида турнирга Марат Курбанов, Рустам Саидов, Истам Кабинов ва Абдували Шомирзаевлар ташриф буюрадилар.

Мусобақа ҳакамлари сирасида Ўзбекистондан Жасур Қурбонов киргани ҳам айтиб ўтилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: