Ўзбек боксчилари жаҳон чемпионатининг икки кунида беш ғалабага эришдилар

Дата: 17:58, 08-10-2015.

Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Бокс бўйича Ўзбекистон термаси Доха (Қатар) шаҳрида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг икки кунида беш ғалабага эришдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бокс федерациясидан маълум қилишларича, биринчи кун бўлиб ўтган мусобақаларда Бектемир Мелиқўзиевнинг (-75 кг) чиқиши эсда қолди. У жангнинг 1,45 дақиқасида рақиби грузиялик Заала Квачатадзени нокаутга жўнатди.

Шунингдек, Муроджон Аҳмадалиев (-56 кг) ҳам муваффақиятли қатнашди, у итальян боксчиси Франческо Майеттани енгди. Ҳар икки боксчи кейинги босқичга йўл олди.

Иккинчи кунги жангларда яна уч ўзбекистонлик: Элнур Абдураимов (-60 кг) Редд Бенбазиз устидан (Жазоир), Элшод Расулов (-81 кг) – Альберто Рамрес Дурано (Венесуэла) устидан ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) Муҳаммад Гримес (Жазоир) устидан ғалаба қилди. Барча жанглар 3:0 ҳисобида якунланди ва спортчилар кейинги доирага чиқдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: