Ўзбек боксчиси Ҳасанбой Дўсматов Вэл Баркер кубогининг соҳиби бўлди
Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Ўзбек боксчиси Ҳасанбой Дўсматов Вэл Баркер кубогининг соҳиби бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Вэл Баркер кубоги 1936 йилдан бери Олимпиа ўйинларининг энг техник боксчисига топшириладиган совриндир. Ҳасанбой Дўсматов 49 килограмм вазн тоифасида Риодаги Олимпиаданинг чемпиони бўлди”, – деб таъкидлашди Миллий олимпиа қўмитасида.
Ўзбекистон термаси боксда медаллар ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Ўзбек боксчилари жами еттита медални қўлга киритдилар. Булардан учтаси олтин, иккитаси кумуш ва иккитаси бронза медалардир. Иккинчи ва учинчи ўринларни Куба ва Франция термалари эгаллашди.