Ўзбек боксчиси Бишкекдаги турнир ғолиби бўлди
Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Ўзбек боксчиси Исроил Мадримов Бишкекдаги (Қирғизистон) Совет Иттифоқи қахрамони Дуйшенқул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир ғолиби бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Бокс федерациясидан хабар қилишларича, Мадримов (75 кггача вазнда) ҳал қилувчи жангда қозоғистонлик Нуржан Жаканов устидан 3:0 ҳисобида ғалаб қилди ва олдин медални қўлга киритди.
Финалга жами уч ўзбек боксчилари чиқишди. Натижада Сардор Музаффаров (56 кггача) ва Улуғбек Муминов (+91 кг) турнирнинг кумуш совриндорлари бўлдилар.
Яна бир Ўзбекистон вакили Жасурбек Латипов (52 кггача) “бронза”ни олди.
Маълумот ўрнида, турнирда Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Литва, Монголия, Россия, Таиланд, Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Эстониядан 180 ортиқ спортчилар қатнашдилар.