Ўзбек боксчиси Ботиршер Обидов Баҳром Муртазалиевга нокаут билан ютқазди

Дата: 17:59, 21-11-2016.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ - Ўзбек профессиональ боксчиси Ботиршер Обидов Баҳром Муртазалиевга нокаут билан ютқазди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ушбу жанг 33 ёшли россиялик Сергей Ковалев (30−0−1, 26 KO) ва Super Six турнири ғолиби ва иккинчи ўрта вазннинг собиқ етакчиси 32 ёшли америкалик Андре Уорд (30−0−0, 15 KO) ўртасидаги WBA (Super), WBO и IBF йўналишларида жаҳон чемпионлиги учун беллашув кечасида бўлиб ўтди. Унда америкалик 114:113 ҳисобида ғалаба қилди.

Ушбу мағлубиятга қадар 24 ёшли Ботиршер Обидов (6−0−1, 2 КО) ҳам бирон марта мағлубиятга учрамаган эди. Шунингдек, 23 ёшли россиялик Баҳром Муртазалиев (6−0−0, 4 КО) ҳам шу пайтгача енгилмаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: