Ўзбек боксчиси Муроджон Аҳмадалиев Олимпиада “бронза”сини қўлга киритди

Дата: 15:51, 19-08-2016.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – Ўзбек боксчиси Муроджон Аҳмадалиев (56 кг) Ўзбекистон термасига Олимпиаданинг яна бир “бронза” медалини олиб келди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Олимпиа турнирининг ярим финалида ўзбекистонлик спортчи Лондондаги Олимпиа ўйинлари ғолиби кубалик Робейси Рамирес билан беллашди. Жанг тенг курашларда ўтди, бир оз устунлик билан кубалик боксчи ғалаба қозонди. Уч раунд ҳисоби 3:0 (29:28, 29:28, 30:27)”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Миллий Олимпиа қўмитасида.

Бу соврин Ўзбекистон термаси ҳиссасидаги бешинчи соврин бўлди. Бошқа бронза медалларни дзюдочилар Ришод Собиров ва Диёрбек Ўрозбоевр, шунингдек, боксчилар Рустам Тўлаганов ва юнон-рум услубида курашчи Елмурат Тасмурадовлар ҳам қўлга киритишган эди.

Ўзбек спортчилари жами 8 совринларни қўлга киритишди. Олтин медаллар Руслан Нурудинов, Ҳасанбой Дўсматовлар томонидан, кумуш боксчи Шаҳрам Ғиёсов томонидан олинган.

Ўзбекистон термаси жамоаси медаллар ҳисоби бўйича 25-ўринда бормоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: