Ўзбек боксчиси россия турнирида энг яхши деб тан олинди

Дата: 17:18, 19-01-2018.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакили Абдумалик Ҳалаков Россиянинг Амурдаги Комсомольск шаҳрида ёшлар ўртасида 2018 йилги Халқаро мусобақанинг энг яхши боксчиси деб топилди.

17 январ куни якунланган турнир ҳақида Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Абдумалик Халаков (56 кг вазн тоифасида) олтин медални қўлга киритди ва турнир ғолиби бўлди.

Асадхўжа Муйдинхўжаев (56 кг) кумуш совриндор бўлди, Содирбек Камолмирзаев (49 кг), Самандар Холмуродов (52 кг) ва Жаҳонгир Раҳмонов (64 кг) бронза медалларни қўлга киритдилар.

 Эслатиб ўтамизки, байналминалчи аскарлар хотирасига бағишланган ёшлар ўртасида ўтказилган анъанавий халқаро турнир жорий йилда 2000-2001 йилларда туғилган 96 боксчини тўплади. Улар Ўзбекистон, Россия, Арманистон, Беларусь, Латвия, Қозоғистон, Хитой, Куба, Молдова, Польша ва Тожикистонга мансуб спортчилар. 

Сурат манбаи: https://www.telemundochicago.com/deportes/Miercoles-10---Mira-en-vivo-Voleibol-de-playa-y-Boxeo.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: