Ўзбек боксчиси WBC версияси бўйича жаҳон чемпиони “кумуш” мақомини қўлга киритди

Дата: 12:28, 27-03-2017.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – 23 ёшли ўзбек боксчиси Қудратилло Абдуқахоров (11-0-0, 8 КО) Сингапурда Бутунжаҳон бокс кенгаши WBC версияси бўйича жаҳон чемпиони “кумуш” мақомини қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Чемпионлик белбоғи учун жангда Қудратилло 27 ёшли зимбабвелик рақиби Чарльз Маньючига (20-3-1, 12 КО) қарши майдонга тушди. Ўзбекистонликнинг рақиби ўзини анча ишончли тутиб, жанг аввалидаёқ қўлларини пастга туширган ҳолда рингда ўйнаб турди.

Олдин Абдуқахоров рақибини чапдан берилган икки зарба ёрдамида нокдаунга туширди. Орадаги бир оз танафус ва ҳакамнинг аралашувидан кейин жанг узоқ давом этмади – учинчи нокдаундан кейин рефери жангни тўхтатиб, Қудратиллонинг ғалабасини эълон қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: