Ўзбек боулери “Almaty Open-2015 II” ғолиби бўлди

Дата: 17:56, 14-12-2015.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Кегелли спорт федерацияси вакили Бекзод Тўхтаниёзов иккинчи марта боулинг бўйича “Almaty Open-2015 II” турнири ғолиби бўлди. Мусобақа Алматида 2015 йил 9-13 декабрда бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МОҚ хабар қилишлирича, олдинроқ, октябрда “Almaty Open-2015” мавсумининг биринчи турнири бўлиб ўтган ва унда ҳам Бекзод Тўхтаниёзов ғалаба қозонган эди.

Ундан ташқари, Ўзбекистон термасига Фазлиддин Миржалилов (7), Мирвохид Соатов (10), Ўткир Ёқубов (18), Хондамир Шаабдураҳмонов (25) ва Файзулла Носировлар (32) кирдилар.

Эслатиб ўтамизки, мусобақаларда Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россияга мансуб 30 ошиқ спортчилар қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: