Ўзбек божхона брокерлари қайта рўйхатдан ўтишлари учун янги талабларни бажаришлари зарур

Дата: 22:06, 20-04-2016.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – Ўзбек божхона брокерлари қайта рўйхатдан ўтишлари учун янги талабларни бажаришлари зарур, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016 йил 21 апрел кунидан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг янги тахрири (ДБҚ сайтида) кучга кираётганлиги муносабати билан, мазкур кодекснинг 278-моддасига мувофиқ, қайта рўйхатдан ўтказилган божхона брокерларининг 2016 йил 18 апрел ҳолатига кўра рўйхати билан қуйидаги саҳифада танишишингиз мумкин”, - дейилади Давлат божхона қўмитаси хабарида.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг янги тахрири кучга кираётганлиги муносабати билан божхона брокери бўлиб ишлаш учун қатор талабларни бажариш зарур. Булар орасида штатда тегишли малакага эга божхона расмийлаштируви бўйича камида иккита мутахассис бўлиши, Кодекснинг 17 моддасига мувофиқ барча божхона тўловларини таъминлаш (ТИВ ҳузуридаги Дипломатик сервис хизмати, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ваколатхоналаридан ташқари) кабилар бор.

ДСҚ сайтида таъкидланишича, ушбу талабларга жавоб беролмайдиган юридик шахслар жорий йил 21 апрелдан брокерлик хизматлари кўрсата олмайдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: