Ўзбек божхоначилари 156 минг контрафакт пиротехника буюмларини мусодара қилдилар
Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 11 ойида Давлат божхона қўмитаси 54 божхона ҳуқуқбузарлигини аниқлади ва қиймати 17,1 млн сўмлик 156 минг контрафакт пиротехника буюмларини мусодара қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Масалан, Янгийўл туманида истиқомат қилувчи Э. Намозованинг ҳаракатлари Тошкент вилояти “Ғишткўприк” чегара-божхона мажмуи божхоначиларида шубҳа уйғотди. Гувоҳлар ҳузурида ўтказилган текширувда унинг ёнида куртка ичига яширинган 360 пиротехника буюмлари топилди”, - деб таъкидлашди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматида.
Мажмуа ходимлари Андижонлик М. Маъмурованинг багажидан ярим килограмм пиротехника маҳсулотлари топдилар.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси вакиллари чегараолди ҳудудида Б. Саломов бошқарган “Тико” автомобилини кўздан кечиришда 957 қути пиротехника воситалари аниқладилар. Шу ерни ўзида яна фарғоналик Х. Юсупов ҳам текширилиб, унинг автомобилмдан 2,5минг қути пиротехника буюмлари топилди.