Ўзбек божхоначилари касбий маҳоратларини оширдилар

Дата: 12:56, 10-04-2014.

Тошкент. 10 апрель. ЎзТАГ – Ўзбек божхоначилари дастлабги тергов соҳасидаги малакаларини оширдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу иш Тошкентда жиноят ишлари бўйича дастлабги тергов соҳасидаги халқаро тажрибани ўрганиш бўйича ўтказилган уч кунлик миллий тренинг доирасида бўлиб ўтди. Мазкур тренинг Давлат божхона қўмитаси ишчилари учун махсус ўтказилди.
Ўзбек божхонасининг 25 ходими қатнашган тренингда ЕИ божхона муассаслари, хусусан Австрия божхонаси мисолида энг яхши амалиётлар тақдим этилди.
Тренинг ЕИ-БМТТДнинг Чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури томонидан Миграция сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича халқаро қўмита билан ҳамкорликда “Касбий малакаларни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: