Ўзбек божхоначилари ноқонуний телефонларнинг йирик партиясини қўлга туширдилар

Дата: 17:41, 07-08-2015.

Тошкент. 7 август. ЎзТАГ – Ўзбек божхоначилари ноқонуний телефонларнинг йирик партиясини қўлга туширдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзР Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарига асосланган ҳолда.

Ушбу маълумотларга кўра, яқинда Тошкент шаҳри Божхона бошқармаси ҳодимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда йирик партиядаги ноқонуний телефонлар айланмасига чек қўйганлар. 726 дона уяли телефонлар ва 386 дона уяли алоқа воситаси аксессуарларидан иборат ушбу партия Тошкент шаҳрида яшовчи шахсга тегишли бўлган “Ласетти” автомобилинини текшириш пайтида аниқланган.

Текшириш доирасида қиймати 118 млн. сўмлик мазкур товар-моддий бойликларининг божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжати бўлмаганлиги аниқланди.

Ушбу факт юзасидан жиноят иши қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда. Олиб қўйилган молларнинг бари давлат фойдасига мусодара қилинди.

$1 = 2580,19 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: