Ўзбек божхоначилари оддий почтадан психотроп воситалар топдилар

Дата: 14:26, 25-12-2014.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Ўзбек божхоначилари оддий почтадан психотроп воситалар топдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кейинги пайтда Тошкент Божхона бошқармаси “Главпочтамт” божхона пости ходимлари томонидан бир неча ана шундай қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Масалан, пойтахтда яшовчи шахс номига йўлланган почта жўнатмасини кўздан кечириш чоғида божхона декларациясида кўрсатилмаган 143 “Акамол” психотроп ҳапдорилари чиқди. Бошқа почта жўнатмаларини кўздан кечириш чоғида божхоначилар 100 дона “Катапресан” психотроп ҳапдорилари, шунингдек, 90 атрофида “Тавор” психотроп дориларини топиб олдилар”, – дейилади Тошкент Божхона бошқармаси хабарида.

Барча кўрсатилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича божхона текшируви ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: