Ўзбек божхонаси 63 млрд сўмлик ноқонуний олиб ўтилаётган товарларни аниқлади

Дата: 17:23, 09-12-2016.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонда божхона органлари томонидан 63 млрд сўмлик ноқонуний олиб ўтилаётган товарларни аниқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, божхона қонунчилигининг бузилишига доир 18 минг қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилди.

Божхона органлари ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан биргаликда 585 кг наркотитик моддалар ва 6 минг дона психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига қиймати 12 трлн сдўмдан зиёдлик имтиёзлар берилди, 9,4 млрд сўм божхона тўловларини тўлаш муддатлари кечиктириб берилди.

$1=3189,93 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: