Ўзбек божхонаси бир йилда 223 кг гиёҳванд модддаларни ушлади
Тошкент. 28 февраль. ЎзТАГ – 2013 йилда ўзбек божхоначилари гиёҳванд моддалар контрабандаси бўйича 195 уринишга чек қўйди, натижада 223 кг кучли таъсирга эга гиёҳванд моддалар олиб қўйилди, дея хабар беради Газета.uz интернет-нашри Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) матбуот хизмати маълумотига асосланган ҳолда.
Шундай уринишлардан бирида ДБҚ Контрабанда билан курашишга қарши бошқармаси Сурхандарё вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда оператив тадбирлар дорирасида фуқаролар Э. Ражабов ва И. Жўрақуловлар ушланди. Уларнинг ёнидан 11 кг наша топилди ва олиб қўйилди.
Ушбу бошқарма томонидан чегара ҳудудида Амударёни кечиб ўтиш пайтида қўлбола қайиқда Афғонистон фуқароси А. Мохаммадқул ушланди. Ундан 20,3 кг наша, 24 жанговар ўқ ва Калашников автомати олиб қўйилди.
Афғонистонннинг бошқа фуқароси Ш. Зиё эса, Амударё орқали Ўзбекистон ҳудудига 64,4 кг наша олиб киришга уринди. У ҳам ушланди.
Ҳозирги пайтда келтирилган ҳуқуқбузарлик ҳодисалари бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.