Ўзбек божхонаси қиймати 4,18 млрд сўмдан ошиқ бўлган контрафакт косметикани ушлади

Дата: 11:52, 29-05-2014.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Йил бошидан бери ўзбек божхоначилари бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари билан ҳамкорликда қиймати 4,18 млрд сўмдан зиёд бўлган косметик маҳсулотларни ноқонуний олиб ўтиш билан боғлиқ мингдан зиёд уринишларга чек қўйди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Хусусан, “Келес” чегара пости ходимлари томонидан “Москва-Тошкент” йўловчи поездини назорат текшируви чоғида поезддаги фуқаролардан биридан қиймати 2 млн сўмлик 200 дона косметик маҳсулотлар топилди ва олиб қўйилди. Сохта тадбиркор божхона ходимларига ҳеч қандай тегишли хужжатлар тақдим эта олмади. Яна шу постнинг ўзида Харков шаҳридан келган пассажир поездни божхона текшируви пайтида ушбу поезд йўловчиларидан бири бўлган бошқа бир Ўзбекистон фуқароси ёнидан қиймати 7,5 млн. сўмлик контрафакт косметика маҳсулотлари партияси топилди”, - деб таъкидлашди Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизматида.
Ҳозирда ушбу ва бошқа қонунбузарлик ҳолатлари бўйича божхона тергови ўтказилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: