Ўзбек божхонаси маҳсулотларни Россия ҳудуди орқали учинчи мамлакатларга транзит қилиш тартибини аниқлаштирди

Дата: 16:36, 07-01-2015.

Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) баъзи маҳсулот турларини (гўшт, сут ва балиқ маҳсулотлари) Россия  Федерацияси  ҳудуди орқали учинчи мамлакатларга транзит қилиш тартибини аниқлаштирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ДБҚ сайтига асосланган ҳолда.

2014 йилнинг 30 ноябридан бошлаб Европа Иттифоқи, АҚШ, Канада, Норвегия ва Австралияда ишлаб чиқарилган юқорида саналган маҳсулотларнинг бари Божхона иттифоқи чегарасининг россия қисмида жойлашган махсус божхона пунктлари орқали божхонадан ўтказилади. Булар “Ивангород”, “Торфяновка”, “Троебортное”, “Шумилкино”, “Бурачки” пунктлари, “Скангали”, “Суземка”, “Ивангород” ва “Валуйки” ТЙПлари, шунингдек, Россельхознадзорнинг транзитга рухсати бўлгани ҳолдаги денгиз портларидир.

Рухсатномаларни расмийлаштириш тартиблари Ветеринар ва фитосанитар назорат бўйича федерал хизматнинг Маъмурий регламенти билан белгиланган, дейилади маълумотда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: