Ўзбек чегарачилари афғон наркокурьерини 9,9 кгдан зиёд афюн билан қўлга олдилар

Дата: 09:59, 04-11-2016.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон чегара қўшинлари афғон наркокурьерини 9 килограмм 904 грамм афюн билан давлат чегарасидан ўтишга уриниш чоғида қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизимлари хабарига асосланган ҳолда.  

“Ташкил этилган пистирма доирасида  Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари давлат чегарасидан ўтишга уриниш пайтида Балх вилоятининг Шортепа уездида яшовчи Мухаммадсарвар Ашур ўғлини қўлга олдилар. Афғонистон фуқароси Сурхондарё вилоятига  Амударё орқали 9 килограмм 904 грамм афюн олиб ўтишга уринди. Бунинг учун у буюртмачидан $400 олган” – дейилади хабарда.

Тергов доирасида наркокурьер Ўзбекистонга наркотиклар етказиб беришда бир неча бор қатнашгани маълум бўлди. Оператив ходимлар унинг 24 килограмм 911 грамм оғирликдаги яна бир афюн контрабандасига алоқадорлигини ҳам аниқладилар.

Тергов якунларига кўра Жиноят ишлар бўйича Термиз шаҳар суди жиноятчини 18 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: