Ўзбек чегарачилари чегарада икки Тожикистон фуқаросини отиб ташладилар, яна уч киши яраланган

Дата: 11:15, 19-10-2015.

Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Ўзбек чегарачилари чегарада икки Тожикистон фуқаросини отиб ташладилар, яна уч киши яраланган, деб хабар қилади душанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Ўзбек чегарачилари ўзбек-тожик чегарасида икки Тожикистон фуқаросини отиб ташладилар, яна уч киши яраланган. Уларнинг бари чўпон бўлишган”, - дейилади хабарда.

Воқеа Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти Ургут тумани ва Тожикистоннинг Панжикент тумани ўртасидаги чегарада содир бўлган. Таъкидланишича, ўзбек чегарачилари Тожикистон томонга қарата ўт очганлар.

Ҳозирда ушбу ҳодиса икки мамлакат чегара хизматлари вакиллари томонидан муҳокама қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: