Ўзбек чегарачилари чегарада икки тожикистонликни 30 кг афюн билан ушладилар

Дата: 09:34, 19-02-2015.

Ургут. 19 феврал. ЎзТАГ - Ўзбек чегарачилари чегарада икки тожикистонликни 30 кг афюн билан ушладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосланган ҳолда.

“Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний киришга уриниш пайтида икки ноъмалум шахс ушланди. Текшириш пайтида улар Тожикистон Республикаси Сўғд вилоятига мансублиги аниқланди. Улардаги сумкадан оғирлиги 30 кгга тенг бўлган “афюн” наркотик моддаси топилди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Ушбу факт юзасидан тергов олиб борилмоқда, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: