Ўзбек чегарачилари қирғиз томонига отлар уюрини қайтардилар
Тошкент. 12 май. ЎзТАГ– Ўзбек чегарачилари қирғиз томонига отлар уюрини қайтардилар, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) пайшанба куни ҚР давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда.
“2016 йилнинг 11 майида Жалолобод вилоятининг Бел-Соғот Оксий туманида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унинг доирасида ўзбек чегарачилари Ола-Буқа чегара отряди чегарачиларига 25 от ва уч тойчоқни топширдилар”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Жалолобод вилоятининг Қурулуш Оксий туманида яшовчи киши бир ой олдин Ола-Буқа чегара отряди чегарачиларига мурожаат қилиб, ўтлаш жараёнида Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган отларни қайтаришда ёрдам сўраган. Қирғизистон чегарачилари ўзбек ҳамкасбларига мурожаат қилиб, кўмак беришни илтимос қилганлар. Икки томон чегарачилари ҳамкорлиги натижасида отлар уюри эгасига қайтарилган.