Ўзбек чегарачилари Қирғизистон ҳудудига яширинган чегарабузарларни тўхтата олмадилар

Дата: 10:16, 20-05-2015.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – 19 май соат 13.45да Фарғона вилояти Фарғона тумани Каптархона аҳоли пунктида ўзбек чегара наряди томонидан қирғиз давлат рақамларига эга бўлган “Ауди” автомашинаси аниқланиб, унда товар-моддий бойликлар ортилганлик белгилари сезилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг (МХХ) Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитаси расмий хабарига асосланган ҳолда.

“Автомобил икки номаълум йўловчиларни ўтқазиб олди ва Қирғизистон томонига йўналди. Ҳайдовчи тўхташ ҳақидаги қонуний талабларга бўйсинмади. Боз устига у транспорт воситасини мажбурий тўхтатиш учун қуролдан фойдаланишга мажбур бўлган Ўзбекистон ҳарбийларини босиб кетишга ҳаракат қилди. Шунга қарамасдан чегарабузарлар Қирғизистон ҳудудига яширинишга муваффақ бўлдилар”, – деб таъкидланади МХХ баёнотида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: