Ўзбек чегарачилари Қирғизистонга қарашли контрабанда юклари ортилган автомашиналарни ушладилар
Тошкент. 16 сентябр. ЎзТАГ – 10 сентябрда Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти Фарғона тумани Юқори Водил қишлоғи ҳудудида Қирғизистондан келаётган контрабанда юки ортилган икки автомашина ушланди, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Соат 23 атрофида чегара наряди “Қирғизистон-Ўзбекистон” йўналишида чегарани ноқонуний кесиб ўтган иккита “Дамас” автомобилини пайқаб қолди. Чегарачининг огоҳлантирувчи отувидан кейин ҳайдовчилар автомобилни ташлаб, Қирғизистон ҳудудига яшириндилар. Автомашиналарни кўздан кечириш чоғида улардан қиймати 11 млн сўмдан зиёд бўлган контрабанда юклари топилди”, – деб қайд этилади Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати хабарида.