Ўзбек чегарачилари қирғизистонликни чегарабузарлик учун қўлга олдилар

Дата: 11:19, 29-08-2016.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – Ўзбек чегарачилари қирғизистонликни чегарани бузганлик учун қўлга олдилар, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) Қирғиз Республикаси давлат чегара хизматининг (ДЧХ) жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда.

“2016 йилнинг 28 августида Жалолобод вилояти Оқсий тумани Бел-Согот деган жойда Ўзбекистон чегара наряди томонидан Қирғизистон фуқароси давлат чегараси режимини бузганлик учун қўлга олинди”, - дейилади хабарда.

Жалолобод вилояти электротехнка тармоғи мутахассислари юқори вольтли линияда ишлаётган бўлган. Ишчилардан бири давлат чегарасининг ўтиш чизиғини билмаганлиги сабаб Ўзбекистон ҳудудига 100 метр атрофида кириб қолган ва Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан қўлга олинган.

Шу ҳодиса билан боғлиқ ҳолда Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Натижада қўлга олинган қирғиз фуқароси ватанига қайтарилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: