Ўзбек чегарачилари май ойида 65 кгдан зиёд афюнни тўхтатиб қолдилар

Дата: 16:05, 22-06-2017.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – МХХнинг чегара қўшинлари бўлинмалари 2017 йил май ойида 65 кгдан зиёд афюнни ва 6 кг марихуанани чегарада тўхтатиб қолдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмита хабарига асосланган ҳолда.

“Майда чегарачилар 345 чегарабузарни қўлга олдилар. Қирғизистон билан чегарада 92, Қозоғистон билан чегарада 90, Тожикистон билан чегарада 16, Афғонистон ва Туркманистон билан чегарада 2тадан чегарабузарлар ушланди, қолган қонунбузарлар халқаро аэропортларнинг ўтиш пунктларида қўлга олинди”, - деб таъкидлади куч тизими вакили.

Бундан ташқари, чегараолди жойларида 16 дона ов қуроли, 344 дона ўқ дорилар олиб қўйилди. Масалан, 29 майда Сурхандарё вилоятининг Шеробод туманида ғорга яширилган катта миқдордаги ов қурол ёроғлари ва порох топилди.

Майда олиб қўйилиб, чегарадан ноқонуний олиб ўтишга уринилган товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 3,2 млрд сўмдан ошди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: