Ўзбек чегарачилари Тожикистон билан чегарада 60 кгдан зиёд героинни олиб қўйдилар
Тошкент. 27 август. ЎзТАГ – Ўзбек чегарачилари Тожикистон ҳудудидан 60 кгдан ошиқ афғон героинини олиб киришга уринишга чек қўйдилар, деб хабар беради “Новый век” газетаси.
Чегара наряди Сурхондарё вилоятининг Узун туманида икки чегара бузувчини кўриб қолди. Улар чегарачиларни кўргач, қўлларидаги тўрт тўрвахалталарини ташлаб, Тожикистон ҳудуди томонга яшириндилар.
Халталарни тезкор текширув чоғида улардан афғон героини топилди. Тўртта қопдан умумий оғирлиги 61,7 кгдан ошиқ 31 героин ўрами чиқди. Ушбу героиндан тахминан бир миллиондан ортиқ бир марталик дозалар ясаш мумкин. Олиб қўйилган наркотик моддаларнинг “қора бозор”даги баҳоси $6 млндан ошиқни ташкил этади, деб ёзади газета.