Ўзбек чегарачилари Тожикистондан 24 кг наркотик моддаларни олиб киришга уринишнинг олдини олдилар

Дата: 12:49, 17-10-2014.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Ўзбек чегарачилари Тожикистон ҳудудидан 24 кг наркотик моддаларни олиб киришга уринишнинг олдини олдилар, дея хабар беришди ЎзТАГга жума куни Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмита (МХХ ДЧҚҚ) матбуот хизматидан.    

15 октябрда Самарқанд вилоятининг Ургут тумани Чеп аҳоли пунктида чегара наряди томонидан Тожикистондан оғирлиги 24 кг атрофида бўлган йирик нартотик моддалар (афюн, гашиш) партиясини олиб киришга уринишга чек қўйилди, деб аниқлаштиришди матбуот хизматида.

Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: