Ўзбек чегарачилари Тожикистонлик чегара бузувчини яраладилар

Дата: 11:29, 18-12-2014.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 16 декабрида ўзбек чегара наряди томонидан Сирдарё вилоятининг Ховос тумани Чамбил аҳоли пункти атрофида Давлат чегараси линиясидан 200 метр узоқликда Тожикистондан келаётган икки номаълум шахс пайқаб қолинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Номаълум шахслар чегара нарядининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсинмасдан, ғойиб бўлишга ҳаракат қилишди. Уларни мажбуран тўхтатиш учун чегарачилар осмонга қарата огоҳлантирувчи ўқ уздилар. Аммо бу чегарабузарларни тўхтатмади ва ўзбек чегарачилари улар томонга қарата ўқ отишга мажбур бўлдилар”, – деб таъкидланади Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш Қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Маълумотда айтилишича, чегара бузувчилардан бири – Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Зафаробод туманида яшовчи Шокир Холиқов ўқдан яраланган. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин яраланувчи тиббий муассасага олиб борилди ва унинг соғлиги қониқарли ҳолда.

Иккинчи чегарабузар – Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Зафаробод туманида яшовчи Неъмат Ҳасанов ҳам қўлга олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: