Ўзбек чегарачилари Тожикистонлик чегарабузарни қўлга олишда қурол қўлладилар

Дата: 12:57, 10-08-2016.

Ташкент. 10 августа. ЎзТАГ – Ўзбек чегарачилари Тожикистонлик чегарабузарни қўлга олишда қурол қўлладилар ва у яраланди, деб хабар беради чоршанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Андархон” 3-чегара пости чегарачилари (Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти) Тожикистоннинг чегараолди туманида истиқомат қилувчи Хайдар Қузиевни давлат чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўткани учун қўлга олдилар”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, қўлга олинган шахс қаршилик кўрсатган ва яширинишга уринган. Бир неча марта огоҳлантиришдан сўнг унга нисбатан қурол қўлланган ва у қўлга туширилган.

Бунга жавоб тариқасида тожик чегарачилари Ўзбекистон фуқароси “Қўқон” РТЙБ темирйўлчилари сменаси бригадири Эркин Исмоиловни қўлга олдилар. У иккитомонлама келишув доирасида Тожикистон ҳудудидаги темир йўл участкасида ўз ишчилари билан биргаликда режали текширувни амалга ошираётган бўлган. Текширув “Сувонобод” ва “Истиқлол” темир йўл станцияларидан тахминан 150 метр жойда ўтказилаётган эди.

“Келишувларга қарши ўлароқ тожик ҳокимияти темирйўлчиларни давлат чегарасини ноқонуний келиб ўтишда айбладилар”, - деб таъкидлади ўзбек давлат чегараси қўмитаси вакили.

Янгилик билан ўртоқлашиш: