Ўзбек чегарачилари тожикистонлик икки чегарабузарни қўлга олдилар

Дата: 18:01, 29-06-2015.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – 25 июн куни Бешариқ туманининг Андархон аҳоли пунктида ўзбек чегарачилари тожикистонлик икки чегарабузарни қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитаси (МХХ ДЧҚҚ) расмий хабарига асосланган ҳолда.

“Қўлга олиш чоғида чегарабузарлар қаршилик кўрсатдилар, шу сабабли юқорига огоҳлантирувчи ўқ узилди ва кейинчалик бўйсинмаслик учун қуролдан фойдаланилди. Натижада Сўғд вилоятининг Конибодом тумани Яккатерак қишлоғида яшовчи Т.Усмонов (1985 йилда туғилган) ўқ еб, “ўнг бўксасининг юқори қисмини тешиб ўтган ўқ яраси” ташхиси билан Бешариқ касалхонасига олиб борилди, унинг ҳолати “ўртача оғирликда” деб баҳоланмоқда”, – деб таъкидланади хабарда.

Шунингдек, иккинчи қоидабузар, Сўғд вилоятининг Конибодом тумани Патар қишлоғида яшовчи Х.Қобилов (1991 йилда туғилган) ҳам қўлга олинди.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят иши очилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: