Ўзбек чегарачилари уч йирик контрабанда партиясини тўхтатиб қолдилар

Дата: 16:20, 27-03-2017.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон чегарачилари икки кун мобайнида Қирғизистондан келаётган уч йирик контрабанда партияларини тўхтатиб қолдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси хабарига асосланган ҳолда.

Уч партиялардаги товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 247 млн сўмдан ошди. Қўлга олинган товарларнинг асосий қисмини телеаппаратура, трикотаж буюмлари ва хитойда ишлаб чиқарилган матолар ташкил қилади.

“Бундай йирик партияларнинг тўхтатиб қолиниши, энг аввало, Ўзбекистон чегараларининг мустаҳкамланиши шароитларида контрабандичилар аста секин кичик миқдорда мол ташишдан вос кечиб, янги схемаларга ўтаётгани билан боғлиқ. Масалан, улар товарларни қулай пайтда Ўзбекистон чегарасидан бир йирик партия қилиб ўтказиб юбориш учун қўшни ҳудудда бир жойга йиғмоқдалар”, - деб таъкидланади қўмита хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: