Ўзбек чегарачиси чегарадаги ҳодиса доирасида оғир жароҳатланди

Дата: 10:05, 31-12-2015.

Тошкент. 31 декабр. ЎзТАГ – Ўзбек чегарачиси Қирғизистонга контрабанда юкини олиб ўтишга уринган ноъмалум шахс томонидан бошқарилган автомобилда уриб кетилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Миллий хавфсизлик хизматидаги манбага асосланган ҳолда.

“30 декабр соат 02.30да Фарғона вилояти Сўх тумани Шайхатала аҳоли пункти яқинида ўзбек чегарачилари томонидан В 6775 N қирғиз давлат рақамига эга бўлган "Мерседес-Гигант” автомашинасида Қирғизистонга контрабанда юкини олиб ўтишга уринган ноъмалум шахс аниқланди”, - деб таъкидлади манба.

Манбанинг сўзларига кўра, қоидабузар чегара нарядининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмаган. Уни тўхтатиш учун осмонга қарата огоҳлантириш ўқи узилган. Шунга қарамасдан чегарабузар ҳаракатни давом эттириб, ўзбек чегарачисини уриб кетган.

“Шундан кейин чегара наряди томонидан автомобилга қарши қурол қўлланган. Натижада, қоидабузар 5200 кг жийда ортилган автомашини ташлаб, кўздан ғойиб бўлган. Яраланган ҳарбийнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда”, - деб таъкидлади ҳамсуҳбат.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят иши очилди.

Бундан олдин ўзбек-қирғиз чегарасида отишма бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: