Ўзбек чегарасида йирик контрабанда партиялари тўхтатилди

Дата: 15:04, 28-11-2017.

Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек чегарачилари Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудидан йирик контрабанда партияларини ноқонуний олиб киришнинг олдини олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими маълумотига асосланган ҳолда.

“10 ноябрда қоронғида Бекобод” назорат пунктида “Хўжанд-Ховос” йўналишидаги юк поездини текшириш давомида 39 дона Samsung Galaxy J-1ва 43 дона Xiaomi redmi 4x мобиль телефонлари, шунингдек, 99 пачка тамаки маҳсулотларини Ўзбекистонга ноқонуний олиб киришга уринишга чек қўйилди. Қўлга олинган юкларнинг умумий қиймати 121 млн. сўмдан ошди”, - дея қайд этилади МХХ хабарида.

Ҳозирда ходимлар қўлга олинган товарларнинг эгаларини аниқлаш ва уларни мамлакат қонунларига кўра жазога тортиш мақсадида тергов ишларини олиб бормоқдалар.

Бундан ташқари, 19 ноябрда кечаси тахминан 2:30 атрофида Ўзбекистон чегарачилар Наманган вилояти Заркент тумани Янгиқўрғон қишлоғида Қирғизистондан дори воситалари, шунингдек, пойабзаллар партиясини ноқонуний олиб киришга уринишнинг олди олинди.

Чегарачиларини кўриб қолган қоидабузарлар юкларини ташлаб, қўшни ҳудудга яширинишди. Қўлга олинган моддий бойликларнинг умумий қиймати 45 млн. сўмдан ошди.

$1=8095,88 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: