Ўзбек чегарасида йирик миқдорда доллар олиб чиқиб кетаётган қонунбузар ушланди

Дата: 16:48, 13-09-2017.

Тошкент. 13 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон билан чегарада йирик миқдорда хорижий валютани олиб контрабанда усулида олиб чиқишга  уринган қонунбузарни қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МХХ Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитага (ДЧҚҚ) асосланган ҳолда.

“Чегара қўшинлари ҳарбийлари Наманган вилояти Косонсой тумани Хомқўрғон чегараолди аҳоли пунктида чегарани ноқонуний кесиб ўтиб, Қирғизистон ҳудудига ўтишга уринган қонунбузарни қўлга олдилар. У шу ерда яшовчи 47 ёшли Н.Темиров бўлиб чиқди. Ундаги сумкадан $810 мингдан зиёд пул топилди”, - деб таъкидланади ДЧҚҚ хабарида.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу факт юзасидан жиноят иши очдилар. Тергов доирасида Н.Темировнинг шерикларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: