Ўзбек чегерачилари қирғиз томонига ўғирлаб кетилган чорва молларини қайтардилар

Дата: 10:01, 17-04-2015.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Олабуқа туманида ўзбек чегерачилари қирғиз томонига ўғирлаб кетилган чорва молларини қайтардилар, дея хабар беради КирТАГ ҚР давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда.

Хабарга кўра, 2015 йил 16 апрелда Жалолобод вилояти Олабуқа туманидаги Булоқбоши аҳоли пунктида Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтган. Унинг доирасида Ўзбек чегерачилари қирғиз томонига Қирғизистон Республикаси фуқаросига қарашли бўлган ўғирлаб кетилган чорва молларини қайтарганлар.

Бундан олдинроқ, 2015 йил 8 мартда Булоқбоши туманида истиқомат қилувчи кишининг 4 бош қоромоли ноъмаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган эди. Моллар эгаси ёрдам сўраб чегарачиларга мурожаат қилган.

“Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара вакилларининг яқиндан ҳамкорлиги натижасида қорамоллар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида топилиб, эгасига қайтарилди”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: