Ўзбек-чех товар айланмаси 2014 йил даражасида сақланиб қолади

Дата: 16:23, 28-10-2015.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ –Жорий йилда Ўзбекистон ва Чехиянинг ўзаро товар айланмаси 2014 йил даражасида сақланиб қолади, дастлабги маълумотларга кўра, у $85 млн атрофидани ташкил қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Чех ҳукумати маълумотларига кўра, 2010-2013 йилларда мамлакатлар орасидаги иқтисодий ҳамкорлик ўсиб борган. Ўтган йилда $5 млнлик атрофида пасайиш кузатилиб, у бутунжаҳон иқтисодий таназзули туфайли юзага келди.

Чех экспорти орасида ўзбек автосаноати учун шиналар, станоклар ва фармацевтика соҳаси товарлари етказиб бериш анъанавий ўринни эгаллаган.

Ўзбек томони Чехияга пахталик матолар, мевалар ва қуруқ мевалар етказиб беради.

Чех томони фикрига кўра, автоқисмлар ишлаб чиқариш истиқболли ҳисобланади. Бунда молларни Чехиядан тўғридан тўғри етказиб бериш ёки Ўзбекистонда шу каби ишлаб чиқаришни ташкил қилиш имкониятлари бор.

Бундан ташқари, чех бизнеси энергетика, кимё саноатларидаги шартномалар ва тендерлар билан қизиқмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: