Ўзбек дастурчилари биринчи синф болалари учун электрон дарслик ишлаб чиқдилар

Дата: 09:47, 20-07-2016.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Ўзбек дастурчилари биринчи синф болалари учун электрон дарслик ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги сайтига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мултимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази дастурчилари Эргашев Шариббой, Колантаров Арон, Очилова Насиба, Аъзамова Нилуфар, Назирбаев Абдимуталип ва Атахўжаев Муродхонлар “Алифбе” 1-синф учун электрон дарслигини яратдилар”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, “Алифбе”нинг асосий вазифаси замонавий техника воситалари орқали билим олишдан иборат бўлиб, ундаги видео ва аудио роликлар қабул қилинаётган билимларни осон ўзлаштиришга ва ёдда сақлаб қолишига ёрдам беради.

“Ресурсда фойдаланилган ранг-баранг тасвирлар, ўйинлар, мусиқалар болаларнинг фанга бўлган қизиқишларини оширади. Дарсликнинг охирги қисмида мавзуни мустаҳкамлаш учун вазифалар берилган. Ўқувчилар алифбени компьютер орқали ўрганиш имкониятига эга”, -  деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: